Ўзбекистон | 14:26 / 07.08.2018
3572
1 дақиқада ўқилади

Германия Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш учун маблағ ажратади, Deutsche Welle бунда кўмак кўрсатади

Фото: Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л.Тангриев Deutsche Welle Германия давлат халқаро телерадиокомпаниясининг Марказий Осиё давлатлари бўйича таълим лойиҳалари менежери Лидия Ранерт ҳамда беларуслик тренер Виктор Рудникни қабул қилди.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан яқиндан ҳамкорлик қилиш мақсадида келган ушбу академия Андижон, Наманган, Урганч ва Нукус шаҳарларида бўлиб республиканинг ҳудудий оммавий ахборот воситалари фаолияти билан танишди.

Маълумотларга қараганда, Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги (Deutsche Welle’нинг молиявий манбаси) Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш учун маблағ йўналтирар экан.

Маълумот учун, айни кунда Deutsche Welle –«Немецкая волна» халқаро телерадиокомпаниясида уч минг нафарга яқин киши ишлайди. Дунёнинг 60 давлатида унинг ходимлари бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид