Сурия АҚШнинг Эронга қарши санкцияларидан норози
Сурия АҚШнинг Эронга қарши санкцияларни қўллашига мутлақо қарши, дея хабар беради САНА агентлиги Сурия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага асосан.
“Сурия АҚШ ҳукуматининг Эронга қарши чиқарилган иқтисодий санкциясини қаттиқ қораламоқда. Халқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра, ушбу бир томонлама ёндашув АҚШ ҳукумати гегемонлигини яққол кўрсатган ва Эрон билан ядровий келишувни бекор қилганлиги учун бутун дунё ишончини йўқотди”, - дея маълум қилган манба.
Эронга қарши янги иқтисодий санкциялар 7 август куни тасдиқланди ва кучга кирди. Унга кўра, Эроннинг олтин ва қимматбаҳо металлар, графитни сотиш ва уни етказиб бериш ёки алюминий, пўлат каби металлар импорти ва экспортига чекловлар қўйилади.
АҚШ президенти Дональд Трамп 8 майда Эрон ҳукумати ички ва ташқи сиёсатини ўзгартиргунга қадар шартнома ва санкцияларни қайта тиклашини эълон қилганди. Шартноманинг қолган аъзолари ҳали ҳам келишувга амал қилиб келишмоқда. Еврокомиссиянинг хабар қилишича, Европа Иттифоқи 7 августдан бошлаб Европа компанияларини ҳимоя қилиш мақсадида АҚШнинг Эронга қарши санкциясига тақиқ қўйди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024