Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 28-29 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Германияга боради.
Бу ҳақда Германия президенти маъмуриятига таяниб DPA ахборот агентлиги хабар берди.
Ташриф доирасида Эрдўған Германия канцлери Ангела Меркель билан музокара ўтказади.
Хабарга кўра, ҳозирда томонлар Туркия раҳбарининг ташриф дастурини келишиб олиш учун «яқин мулоқотда» бўлиб турибди.
Аввалроқ ГФР президенти Франк-Вальтер Штейнмер Ражаб Тоййиб Эрдўғанни Германияга таклиф қилганди. Аммо ташрифнинг аниқ муддати айтилмаганди.












