Нурлан Ермекбаев Қозоғистон мудофаа вазири этиб тайинланди, деб хабар берди Tengrinews.kz. 

"Давлат раҳбарининг фармойиши билан Ермекбаев Нурлан Байузакович Қозоғистон республикаси мудофаа вазири этиб тайинланди", - дейилади Оқўрданинг Facebook’даги саҳифасида. 

Нурлан Ермекбаев
Фото: primeminister.kz

Хабарда айтилишича, Ермекбаев президент ёрдамчиси – хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод қилинган.

У 2016 йил сентябрдан буён мудофаа вазири сифатида ишлаб келган Сакен Жасузаков ўрнига тайинланган.