Жаҳон | 15:02 / 09.08.2018
14791
1 дақиқада ўқилади
Руҳоний КХДРни АҚШ бўйича огоҳлантирди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Корея Халқ Демократик Республикаси ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо билан учрашди ва Шимолий Корея томонини АҚШга ишонишда огоҳ бўлишга чақирди. Бу ҳақда The Financial Tribune ёзмоқда.
Ли Ён Хо сўзларига кўра, Америка томонининг Эрон билан ядровий битимдан чиқиши халқаро ҳуқуқни бузади.
«Вашингтоннинг ҳаракатлари сўнгги йилларда шунга олиб келдики, Америка маъмурияти дунёда ўзига олган мажбуриятларни бажармайдиган, ишончсиз шерик сифатида қабул қилинмоқда», - дея айтиб ўтган Руҳоний.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Эрон билан бизнес юритадиган мамлакатларга ультиматум қўйганди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024