Жаҳон | 17:20 / 10.08.2018
8883
1 дақиқада ўқилади

Порошенко «Шимолий оқим - 2»ни троян оти билан тенглаштирди

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Россиянинг «Шимолий оқим - 2» газ қувури троян оти саналади. 

Порошенконинг фейсбукда ёзишича, «Шимолий оқим - 2» - бу Европанинг энергия ва геосиёсий хавфсизлигига қарши «Кремлнинг троян оти».

Шунингдек, у Украинанинг европалик шерикларини «алдамчи ва фожиали Кремль жодуларини йўқ қилиш»га чақирди.

Украинадаги «Нафтогаз»идан маълум қилишларича, АҚШ санкциялари «Шимолий оқим - 2»ни кечиктиради, кейинчалик эса у билан боғлиқ вазиятни янада мураккаблаштиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Қрим бўйича янги топшириқ берганди

Мавзуга оид