Ўзбекистон | 14:31 / 10.08.2018
34309
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон автобозорининг неча фоизи хорижий компаниялар томонидан эгаллангани маълум қилинди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда хорижий компаниялар ҳиссасига автомобиль бозорининг 6-8 фоизи тўғри келади. Бу ҳақда GM Uzbekistan компаниясининг Халқаро пресс клуб материалидаги жавобида айтилган. 

“Бугунги кунда бошқа бренд вакиллари томонидан ҳам автомобиллар Республикамиз ички бозорида сотилиши кузатилади. Уларнинг ички бозордаги улуши ҳисобот йили давомида умумий сотиладиган автомобилларнинг 6-8%га тўғри келади”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, асосий рақобатчилар сифатида Лада (Автоваз), Hyunday, Nissan, Toyota, Kia брендларига мансуб автомобиллар кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan қандай қилиб нуқсонли автомобиллар ортга қайтариб олиниши ҳақида маълумот берганди.

Шунингдек, GM Uzbekistan Cobalt моделини янгилаш лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Мавзуга оид