Спорт | 02:22 / 11.08.2018
12593
1 дақиқада ўқилади

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" янги мавсумни ғалаба билан бошлади

2018/19 йилги Англия чемпионати старт олди. 1-турнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Лестер" билан куч синашди. "Олд Траффорд" стадионида кечган ўйин мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

3-дақиқада Погба пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Шоу фарқни 2тага етказди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 2-дақиқада Варди жамоасининг ягона голини киритди. 

Манчестер Юнайтед – Лестер 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 3, пенальти Погба, 2:0 – 83 Шоу, 2:1 – 90 Варди.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Шоу, Дармиан, Линделеф, Погба (Феллайни, 84), Перейра, Мата, Фред (Мактомини, 76), Санчес, Рэшфорд (Лукаку, 67).
Лестер – Шмейхель, Магуайр, Морган, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Ндиди, Амарти (Геззаль, 63), Мэддисон (Варди, 63), Адриен Силва (Иборра, 80), Грэй, Ихеаначо.
Огоҳлантиришлар: Амарти (51), Фред (54), Перейра (69).

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид