Тамаддихона менюси анъанавий тай таомларидан иборат. Унинг мишлен юлдузи билан мукофотланиши тамаддихонани янада машҳур қилиб юборди. Бу ерда столни олдиндан буюртма қилиш ҳам тезкор хизмат кўрсатилишига кафолат бермайди. – Инстаграмдаги изоҳларга қараганда, мижозлар икки, уч ва ҳатто беш соатгача навбат кутишларига тўғри келади.
Тамаддихона эгаси имкони бўлса мишлен юлдузини қайтариб берган бўлишини айтади. Туристлар таомга буюртма бериш ўрнига шунчаки тамаддихонани кўргани ёки суратга олгани келишганидан унинг жаҳли чиқади. Бунинг устига, иш шунчалик кўпайиб кетганки, онасига ёрдам бериш учун қизи иш жойидан бўшаган.










