Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон GPS’га муқобил тизимни ишлаб чиқмоқчи
Фото: NASA
АҚШ ҳукумати глобал жойлашувни аниқлашнинг ҳозирги сунъий йўлдош тизими (GPS) тўсиб қўйиладиган бўлса, муқобил навигация тизимларини яратиш ниятида. Бу ҳақда РИА «Новости» АҚШ ҳарбий маҳкамасининг Қўшма Штатлар космик кучларини ривожлантириш истиқболларига бағишланган ҳисоботига таянган ҳолда хабар қилди.
«Мудофаа вазирлигининг космик салоҳиятни ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатлари муқобил жойлашув, навигация ва вақт бўйича аниқлаш тизимларига қаратилади», - дейилади Пентагоннинг ҳисоботида.
Таъкидланишича, ушбу тизим Америка қўшинларига GPS тўсиб қўйиладиган бўлса, талаб этилади. Ҳужжатда геожойлашувнинг янги тизимини ишлаб чиқиш муддати қандай эканига аниқлик киритилмаган.
Шунингдек, ҳисоботда айтилишича, АҚШ космик кучлари доирасида тўртта бўлинма яратилади. Улар орасида жанговар қўмондонлик, ҳарбий мақсадлар учун сунъий йўлдош сотиб олиш бўйича агентлик, ҳарбий-космик кучларнинг жанговар таркиби ва космик амалиётлар кучлари бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ коинотда РҚМ сенсорли қатламини жойлаштирмоқчи экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:24 / 14.02.2026
Пентагон дронларни электромагнит импулс ёрдамида ишдан чиқариш йўлини топди
16:05 / 19.01.2026
WP: Пентагон Миннесотага десантчиларни юборишга тайёргарлик кўряпти
09:40 / 05.12.2025
NYT ОАВ учун жорий этилган чекловлар сабаб Пентагонни судга берди
09:15 / 14.11.2025