Жаҳон | 08:32 / 11.08.2018
11468
1 дақиқада ўқилади

Руминияда намойишлар: 440 киши жароҳат олди

Руминия пойтахти Бухарестда ҳукуматга қарши намойишда 440 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Agerpres агентлиги хабар бермоқда.

Фото: AP/ Vadim Ghirda

Агентлик маълумотларига кўра, 440 кишига тиббий ёрдам кўрсатилди. Таъкидланишича, уларнинг орасида 24 нафар жандарм ҳам бор. 65 киши маҳаллий шифохоналарга олиб кетилди.

Аввалроқ, 247 киши жароҳат олгани ҳақида маълумотлар тарқалганди.

Фото: REUTERS

Қайд этилишича, жандармерия томонидан норозилик акциясини тарқатиб юбориш учун кўздан ёш чиқарувчи газ ишлатилган.

Мухолифат митинги иштирокчилари ҳозирги ҳукуматни тарқатиб юбориш ва муддатдан аввалги сайловларни ўтказишни талаб қилмоқда.

Фото: REUTERS
Фото: REUTERS
Фото:  Bogdan Cristel/EPA
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS
Фото: Daniel Mihailescu/AFP via Getty Images

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид