Спорт | 13:07 / 13.08.2018
19184
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда 3та ўртоқлик ўйини ўтказади

Фото: ЎФА

ЎФА Осиёнинг бир қанча терма жамоалари билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди. 
 
Жумладан, 6 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин соат 20:00да бошланади.
 
Бундан ташқари, октябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам унумли фойдаланиш режалаштирилган. 13 октябрь куни КХДР билан, 16 октябрь куни эса Қатар терма жамоасига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади.
 
Янги бош мураббий Эктор Купер бу ўйинлар орқали Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибини шакллантириб боради. 
 
Бундан ташқари, Эрон футбол федерацияси билан ўтказилаётган музокаралар ижобий якунига етса, 11 сентябрь куни форслар жамоаси Тошкентга келади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид