Ўзбекистон | 01:45 / 14.08.2018
21408
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар Халқ қабулхонасининг мудири тайинланди

Тоҳир Муллажонов Ўзбекистон Президентининг Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.


Тоҳир Муллажонов 1950 йилда  туғилган. Меҳнат фаолиятини 1965 йилда  бошлаган.

Муллажонов Ўзбекистон ИИВ жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда бошлиғи, Фарғона, Жиззах, Бухоро, Наманган вилоятлари ИИБ бошлиғи, Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи, Ички ишлар вазирлиги Тошкент Олий ҳарбий билим юрти бошлиғи ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти бўйича Халқ қабулхонаси мудири лавозимларида фаолият кўрсатган. 

Тоҳир Муллажонов 2018 йилнинг 13 август кунидан бошлаб  Ўзбекистон Президентининг Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид