Жаҳон | 15:41 / 15.08.2018
9163
1 дақиқада ўқилади

1,4 миллион мусулмон Саудия Арабистонига ҳаж ибодатини адо этиш учун келди

Фото: AA

Қироллик ҳокимияти расмий маълумотларига кўра, Саудия Арабистонига ҳаж ибодатини адо этиш учун келган мусулмонлар сони 1,39 миллион кишини ташкил этмоқда, деб ёзади Dailysabah.

Зиёратчилар мамлакатга 14 июлдан 11 августгача бўлган оралиқда ташриф буюришган, деб баёнот берган Саудия Арабистони паспортлар бўйича бош бошқармаси.

Июль ойи бошларида Саудия ҳукумати 2 миллион зиёратчини қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилган эди.

Вақти ҳар йили ўзгариб турадиган ҳаж мавсумининг бу йилгиси 19–24 август оралиғида ўтади.

Ҳаж — Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) ҳаёти билан боғлиқ Макка ва Мадина шаҳридаги муқаддас жойларни зиёрат қилишдир. Якка худога имон келтириш, кундалик беш вақт намоз, муқаддас Рамазон ойида рўза тутиш, фақирлар учун закот бериш билан бир қаторда ҳаж исломнинг беш устунларидан бири ҳисобланади ва ҳар бир мусулмон учун мажбурий саналади.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид