Ўзбекистон | 15:08 / 15.08.2018
8341
2 дақиқада ўқилади

Қуёш энергияси соҳасида энг йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бошланмоқда

2018 йил 26 август куни Ўзбекистон тарихидаги илк мустақил электр ишлаб чиқарувчиси маҳаллий идора учун лойиҳа ходимларини танлаш учун Тошкентда ихтисослаштирилган вакансиялар ярмаркаси ўтказади. Ушбу ярмарка Ўзбекистон ҳукумати ва «Ўзбекэнерго» АЖнинг SkyPower Global йирик инвестори билан узоқ муддатли ҳамкорликнинг биринчи босқичи ҳисобланади.

Фото: SkyPower Global 

Компания 1,3 миллиард долларга тенг бўлган тўғридан-тўғри сармояларга эга кенг кўламли лойиҳани амалга оширишга киришмоқда. Лойиҳа доирасида умумий қуввати 1000 мегаватт бўлган қуёш паркларини қуриш режалаштирилган.

Фото: SkyPower Global 

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон билан Шимолий Америка компанияси ўртасида муваффақиятли давлат-хусусий сектор ҳамкорлигининг биринчи намунаси бўлади. Лойиҳани амалга ошириш натижалари бўйича Самарқанд, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида Ўзбекистондаги барча энергия манбаларидан қарийб 10 фоизи ишлаб чиқарилади. Бу 2030 йилга қадар мамлакатга иқлим бўйича Париж конвенциясининг талабларини қондиришга ёрдам беради ва аҳолини электр энергияси билан таъминлайди.

Фото: SkyPower Global 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа Ўзбекистон ЯИМга 2,9 млрд. АҚШ доллари миқдорида ҳисса қўшади ва минглаб иш ўринларини яратади.

Фото: SkyPower Global 

SkyPower қатор позициялар бўйича биринчи ярмаркада иштирок этиш учун мутахассисларни таклиф қилади:

• лойиҳа катта менежери
• лойиҳа менежери (электртехник мутахассислик)
• лойиҳа менежери (умумий мутахассислик)
• маҳаллий вакил (корпоратив алоқа)
• Маъмурият / офис менежери
• рухсат бериш қисми бўйича мутахассис
• жамоатчилик билан алоқалар бўйича менежер
• жамоа фаcилитатори
• ходимлар билан ишлаш бўйича менежер
• котиб.

Аризалар 17 августга қадар www.skypoweruzbek.com сайтида қабул қилинади, суҳбатлар эса инглиз тилида ўтказилади.

Мавзуга оид