Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон раҳбари: АҚШ космосда қурол жойлаштиришни режалаштирмаяпти
Фото: ALLISON SHELLEY
Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг маълум қилишича, АҚШда ўз сунъий йўлдошларини Россия ва Хитойдан ҳимоя қилиш учун космик кучларга эҳтиёж бор. Бу ҳақда The Washington Post хабар қилмоқда.
Мэттиснинг аниқлик киритишича, АҚШ космосда қурол жойлаштиришни режалаштирмаяпти.
«Биз фақат сунъий йўлдошларимизни космосда ҳимоя қилишимиз мумкинлигини кўрсатмоқчимиз. Аммо, агар кимдир ҳарбий вазифалар билан космосга чиқмоқчи бўлса, биз қўл солиштириб ўтирмаймиз», - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жеймс Мэттис Қўшма Штатлар ҳарбий-ҳаво кучларида янги йўналиш - космик кучлар ташкил этилишини қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:33
Ўзбекистон ва “Traxys Group” ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
19:11
Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ Украинада тинчликни сақлаш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилишда бетараф қолди
17:49
АҚШ россиялик ҳакерлар билан алоқаси учун Ўзбекистон фуқаросига санкциялар жорий қилди
17:39