1 октябрдан инвестиция фаолияти учун ер участкалари беришнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси президенти “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжатда айтилишича, 2018 йил 1 октябрдан инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини беришнинг қуйидаги янги механизмлари жорий этилмоқда:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини 50 йилгача муддатга, лекин аризада кўрсатилганидан кам бўлмаган муддатга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун узоқ муддатли ижарага бериш;
кўчмас мулк объектларини (меҳмонхоналар, савдо объектлари, маданий-кўнгилочар мажмуалар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим ва тиббиёт ташкилотлари, йўл инфратузилмаси ва бошқалар) қуриш учун ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини аукцион орқали сотиш.
Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда туман (шаҳар) ҳокимларига чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини 50 йилгача муддатга, лекин аризада кўрсатилганидан кам бўлмаган муддатга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун узоқ муддатли ижарага бериш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ва тартибда 10 миллион АҚШ долларидан кўп бўлмаган эквивалентда чет эл инвестицияси улуши бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда чет эл инвесторлари билан инвестиция шартномаларини тузиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, лекин 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги “Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3067-сон қарорининг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган объектлар бундан мустасно) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилди.
Мавзуга оид
19:10
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
18:38
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
08:10 / 12.11.2024