Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ таълими вазирлиги илк маротаба ХТБ мудири ва мактаб директори бўш иш ўрни учун танлов эълон қилди
Жорий йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишлаб йиғилиш ўтказилган эди. Йиғилишда умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг ўринбосарларига қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланган эди.
Мактаб директори вазифасига бошқарувчилик (менежерлик) қобилиятига эга кадрларни тайинлаш, шунингдек маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг масъулиятини ошириш лозим.
Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар 50-сонли умумтаълим мактаби директори ва Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлими мудири бўш иш ўрни учун танлов эълон қилди. Танловнинг ушбу усули кадрлар танлашда шаффофликни таъминлаш ва кадрлар тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида қўлланилмоқда.
Талабларга мос қизиқиш билдирган барча шахслар вазирликка ўзлари ҳақидаги маълумотларини юбориб, танловда иштирок этиши ва муносиб номзод бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
17:45 / 20.10.2025
Ҳокимнинг маънавият ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади
17:59 / 16.09.2025
Ёш муҳандислар танлови ғолибларига автомобиллар топширилди
19:14 / 09.09.2025
Жанубий Осиёнинг 12 та аёли “Unlock Her Future” танлови финалига чиқишди
14:35 / 24.06.2025