"Сизнинг қўнғироғингиз биз учун жуда муҳим, лекин айни дамда барча операторлар банд", деган гап фақат норозиликни келтириб чиқаради. Virgin авиакомпанияси мижозлари эса қуйидаги жавобни олишади:

"Ассалому алайкум, менинг исмим Ричард Брэнсон, мен авиакомпания эгасиман. Айни дамда барча операторлар банд. Бу яхши эмас. Келинг, бундай йўл тутамиз: агар 18 сониядан кейин сизнинг қўнғироғингизга ҳеч ким жавоб бермаса, сиз 450 фунт чегирмага эга бўласиз. Тескари ҳисоб кетди - 18, 17, 16, 15..."

Бундай жавобни эшитган мижоз фақат бир нарса ҳақида орзу қилади - оператор жавоб бермаса эди!

Бундай ажойиб бизнес усули замонамизнинг энг бадавлат ва машҳур ишбилармонларидан бири Ричард Брэнсон томонидан ўйлаб топилган. У серғайрат, ақлли ва бироз ўзига хос феълга эга инсон - эҳтимол, айнан шу хислатлар унга кичик мусиқий дўконни 10 йил ичида халқаро кўп йўналишли бизнесга айлантиришга ёрдам бергандир.

Ричард Брэнсон ўзининг ноодатий чиқишлари билан ҳам машҳур, шу боис уни стереотипларни бузишни яхши кўрувчи хиппи-миллиардер деб аташади.

Фото: AP

Ишбилармоннинг таъкидлашича, фақат бир ҳолатдагина муваффақиятли бизнес қуриш мумкин: унга чин дилдан ёндашилса!

Ричард Брэнсоннинг илҳом бахш этувчи 33 қоидаси:

  1. Ишбилармон бўла туриб хато қилмаган бўлсангиз, сиз ишбилармон эмассиз.
  2. Ҳаётда фақат ўлим ва солиқлар олдида чорасизмиз. Бизнесда эса фақат бир нарсага ишонч ҳосил қилиш мумкин: бир куни барчаси режадагидек бўлади.
  3. Ёқмаган ишга қўл урманг.
  4. Мен бизнесга доим ёқимли машғулот сифатида қараганман ва баъзан иш қаерда тугаб, шахсий ҳаёт қаерда бошланганини ҳам сезмай қоламан.
  5. Пул — муваффақиятнинг ёмон кўрсаткичи. Ундан фақат шон-шуҳратгина ўтиши мумкин.
  6. Менга қўл учида хизмат кўрсатишса ҳам, хурсанд бўлавераман. Йўқ, мен ноқулайликни яхши кўрмайман - шунчаки, энг яхши бизнес-ғояларим менга сифатсиз хизмат кўрсатилгандан кейин пайдо бўлган.
  7. Бировнинг фикрига қулоқ тутиш ва ўзимнинг ғояларимдан-да яхши таклифларни қабул қилишга тайёрлигим 40 йил давомида менга фақат ёрдам берган.
  8. Ахлоқ — бизнесда қуруқ сўз эмас. Бутун мазмун шунда.