Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Ҳиндистон товар айланмаси ҳажмини 1 миллиард долларга етказмоқчи
Фото: UzReport
Ўзбекистон ва Ҳиндистон расмийларининг фикрича, савдо-сотиқнинг ҳозирги ҳолати икки мамлакатнинг салоҳиятини акс эттирмайди. Яқин йилларда томонлар товар айланмасини 1 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Суҳроб Холмуродов Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳукуматлараро комиссиясининг 11-мажлисида.
«Ўтган беш йил давомида деярли икки баробарга ортган икки томонлама савдо айланмасининг барқарор ўсишига қарамай, бугунги кунда товар айланмаси ҳажми икки мамлакат иқтисодиёти салоҳиятига мос келмаслигини тан олиш зарур. 2017 йил якунларига кўра, у 323 миллион долларни ташкил этди», - дея маълум қилди Холмуродов.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон корхоналари уран концентрати, рангли ва нодир металлар, кимё маҳсулотлари, минерал ўғитлар, янги қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари каби стратегик товарларни тўғридан-тўғри етказиб беришни кенгайтиришга тайёр.
«Бизда яқин истиқболда товар айланмасини бир неча баробарга ошириш ва уни 1 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар бор», - дея таъкидлаб ўтди бош вазир ўринбосари.
Мавзуга оид
16:00 / 26.01.2026
2025 йилда умумий овқатланиш корхоналари айланмаси сезиларли кўпайди
02:10 / 25.01.2026
Ҳиндистонда эпидемияга айланиши мумкин бўлган бедаво вирус тарқалмоқда
11:02 / 21.01.2026
Тошкентда ҳинд тилидаги реклама ноқонуний ўрнатилгани аниқланди
20:47 / 20.01.2026