Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда жаҳон чемпионати иштирокчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон терма жамоаси 11 сентябрь куни Тошкентда жаҳон чемпионати иштирокчиси Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда ЎФА сайти хабар бермоқда.
2019 йил январь ойида БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёргарлик кўриш мақсадида, ЎФА бир қатор терма жамоалар билан Тошкентда ўртоқлик ўйинларини ўтказиш бўйича келишувга эришди.
Жумладан, 6 сентябрь куни Сурия терма жамоаси пойтахтимизга ташриф буюрса, 11 сентябрь куни ўзбекистонлик футбол мухлислари миллий терма жамоамизнинг Эронга қарши беллашувини бевосита стадиондан томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.
Бундан ташқари, октябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам самарали фойдаланиш режалаштирилган. Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 13 октябрь куни КХДР, 16 октябрь куни эса Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда майдонга тушади.
ЎФА Халқаро алоқалар бўлими томонидан ноябрь ойидаги ФИФА кунларида ҳам ўртоқлик ўйинлари ўтказиш учун яна бир қатор терма жамоалар билан музокаралар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:24 / 09.06.2026
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
02:23 / 09.06.2026
Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, Нидерландияга мағлуб бўлди
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
22:26 / 03.06.2026