Хитой Мудофаа вазирлиги Пентагоннинг ХХР ҳарбийлари АҚШга зарбалар беришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида айтилган ҳисоботи бўйича ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда маҳкама сайтида хабар қилинади.
«Ушбу ҳужжат Хитойнинг стратегик ниятларини нотўғри кўрсатади», - дейилади хабарда.
Шунингдек, маҳкамадан қўшимча қилишларича, Пентагоннинг Хитой армияси ҳақидаги ҳисоботи бемаънидир.
Таъкидланишича, Хитой Халқ Республикаси Мудофаа вазирлиги қатъий протест билдирди ва АҚШга Пентагон ҳисоботи эълон қилингани туфайли қатъий тақдимнома юборди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитойни зарба беришга тайёргарлик кўришда гумон қилаётгани хабар берилганди.

















