КХДРда Трампни «жасур қарорлар» қабул қилишга чақиришди
АҚШ етакчиси Дональд Трамп ва давлат котиби Майк Помпео ички сиёсий кураш сабаб Қўшма Штатлар ҳамда Шимолий Корея ўртасидаги муносабатларга зарар етишига йўл қўймасликлари керак. Бу ҳақда Корея Меҳнат партиясининг расмий газетаси «Нодон Синмун» нашрида айтилади.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар «боши берк кўча»га кириб қолди, бу АҚШ президентидан «қатъий қарорлар»ни талаб қилади.
«Президент Трамп бошқа ҳеч қайси президент қила олмаган нарсани амалга оширди - КХДР ва АҚШ ўртасидаги фантастик учрашувни. Сабаби у ўз иродаси ва қатъиятидан келиб чиқиб, иккиланмасдан ва ўз ёрдамчиларига қулоқ тутмасдан ҳаракат қилди», - дейилади материалда.
Шунингдек таъкидланишича, Трампнинг рақиблари КХДР ядросизланишига имконият йўқлигига ишончи комил ва КХДРни ядро объектларини махфий тарзда қуришда айблашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин санкциялар бўйича баёнот берганди.
Мавзуга оид
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
17:46 / 22.11.2024
WSJ: Украина зарбаси оқибатида КХДР армияси генерали яраланди
20:56 / 21.11.2024
Путин Пхенян ҳайвонот боғига шер ва иккита айиқ совға қилди
19:15 / 20.11.2024