5 август куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи А.Ғ. ва унинг укаси ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши, Ф.Я.ни танасининг турли жойларига уриб тепиб жароҳат етказганлар.

Натижада Ф.Я. олган тан жароҳатлари сабаб касалхонага ётқизилиб, ака-укалар қўлга олинган.