Ўзбекистон | 07:51 / 18.08.2018
19528
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда янги бошқарма ташкил этилади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қуйидаги таклифи маъқулланди:

Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ҳузуридаги Каналларни сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича ихтисослашган бошқарма негизида асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасини ташкил этиш:

Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган каналлар ва улардаги иншоотларни сақлаш бўйича ягона техника сиёсатини олиб бориш;

Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган каналлар ва сув хўжалиги иншоотларининг тегишли санитар ҳолати ва техник ишончлилигини таъминлаш;

каналлардан ишончли фойдаланиш ва уларни ишчи ҳолатда сақлаш учун тайёрлаш;

каналларни санитар тозалашни комплекс ва тубдан яхшилаш, каналларга туташ ҳудудларни санитар, экологик меъёр ва қоидаларга мувофиқ ободонлаштириш вазифаларини амалга ошириш;

каналларнинг шаҳардан ўтадиган қисмларини, улар ўзанларини бетонлаш йўли билан реконструкция қилиш, қирғоқ бўйларида замонавий ландшафт меъморчилиги усулларини қўллаган ҳолда рекреацион ҳудудларни шакллантириш;

ажратилган маблағлар, моддий-техника ресурслари, махсус техника ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини, жумладан, сув ва энергия тежовчи технологияларни жорий этган ҳолда ошириш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид