Жаҳон | 07:32 / 19.08.2018
15719
1 дақиқада ўқилади

Фижи яқинида 8,2 магнитудали зилзила юз берди

Фото: pixabay

Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмида, Фижи архипелаги яқинида 8,2 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ геологик хизмати хабар қилди.

Дастлаб зилзила магнитудаси 7,9 ни ташкил қилгани маълум қилинган. Зилзила маркази Ндои оролларидан (Фижи) шимол томон 290 км узоқликда, ўчоғи эса 560 км чуқурликда бўлган. 

Таъкидланишича, вайронкор цунами бўлиши хавфи йўқ, чунки зилзила ўчоғи жуда чуқурда бўлган.

Мавзуга оид