Жаҳон | 18:23 / 20.08.2018
4283
1 дақиқада ўқилади

Беларусь янги бош вазири «инқилобий ўзгаришларни» кутмасликка чақирди

Беларуснинг янги бош вазири Сергей Румас мамлакатда «инқилобий ўзгаришлар»ни кутмасликка чақирди, дея хабар беради РИА «Новости».

Сергей Румас
Фото: ТАСС

«Қабул қилинган қарорлар бўйича қандайдир ревизияларни ёки инқилобий ўзгаришларни кутиш керак эмас», - дея маълум қилди Румас Вазирлар кенгаши аппарати ходимларига ҳукуматнинг янгиланган таркиби таништириш чоғида.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат олдида турган барча вазифалар маълум ва дастурий ҳужжатлар аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Беларусь бош вазирини алмаштиргани хабар қилинганди

Мавзуга оид