Жаҳон | 09:29 / 20.08.2018
4863
1 дақиқада ўқилади

Хитой Сурия можаросига аралашиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Фото: REUTERS

Хитой ҳукуматининг Сурия бўйича махсус вакили Се Сяояннинг маълум қилишича, Сурияда ХХРнинг ҳарбий иштироки ҳақидаги хабарлар мамлакат «сиёсатининг бузиб талқин қилиниши»дир. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Сўнгги пайтларда Хитой Сурия можаросида иштирок этишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ОАВда турли хабарлар пайдо бўлди. Бу Хитой сиёсатининг бузиб талқин қилиниши. Бу материалларни эълон қилган араб ОАВ кейинчалик Хитойнинг Сурияда ҳарбий иштироки йўқлиги ҳақида аниқлик киритди. Хитой можарони фақат тинч йўл билан ҳал қилишни қатъий қўллаб-қувватлайди», - дея маълум қилди дипломат.

Унинг қайд этишича, ўз сўзларини расмий сиёсий баёнот деб ҳисоблаш мумкин. Шунингдек, Се Сяояннинг қўшимча қилишича, Хитой терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қатъий қарши чиқади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой хорижда яшовчи уйғурларни қўрқитаётгани маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид