Жаҳон | 10:45 / 21.08.2018
18196
2 дақиқада ўқилади

Трампга яна бир жиддий айблов билан чиқишди

Фото: Reuters

Президент Дональд Трамп ирқий урушни бошламоқчи. Бу ҳақда унинг собиқ ёрдамчиси Омароса Маниголт-Ньюман маълум қилди, дея хабар беради New York Post.

Аёлнинг сўзларига кўра, республикачининг 2016 йилги сайловолди кампанияси вақтида афроамерикаликларга мурожаати уларнинг овозларини олишга уринишдан бошқа нарса эмасди. Унинг қўшимча қилишича, Трамп ўз ҳаракатларида самимий эмас. «Аслида, менинг фикримча, у бу мамлакатда ирқий уруш бошлашни хоҳлайди», - дея маълум қилди собиқ ёрдамчи.

Шунингдек, Маниголт-Ньюман Оқ уйга ишга қабул қилиш сиёсати ҳақида ҳам гапирди. Унинг сўзларига кўра, «ҳамма нарса одамлар ўйлаганидан ҳам баттарроқдир». «Ҳозирда президентда 30 нафар махсус ёрдамчи бор. Аммо, афроамерикаликлар жамоаси манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳеч ким йўқ», - дея аниқлик киритди у. Аёлнинг қўшимча қилишича, оқ танли бўлмаган номзодларга тинимсиз равишда рад жавоби берилган.

Бундан олдин собиқ ёрдамчи Трампнинг руҳий ҳолати ёмонлашаётганини ҳам айтиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Трамп ва Никсон ўртасидаги кутилмаган ўхшашликни топганди.

Мавзуга оид