Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг юнон-рум кураши баҳслари давом этмоқда.

Исломжон Баҳромов

Исломжон Баҳромов (-60кг) чорак финалда ҳиндистонлик рақибига қарши гиламга чиқди. Ўзбекистонлик курашчи рақибини мағлуб этди ва ярим финал иштирокчисига айланди. 

Елмурат Тасмурадов

Елмурат Тасмурадов (-67кг) эса чорак финал баҳсида эронлик спортчи билан куч синашди. Бу беллашувда ўзбекистонлик курашчи рақибига 8:9 ҳисобида мағлубиятга учради.