Индонезияда Осиё ўйинларининг тўртинчи куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда.
Теннис бўйича мусобақаларда мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида сараланган ўзбекистонлик Денис Истомин хитойлик ракета устаси билан куч синашди.
Ушбу баҳсда Истомин хитойлик Жанг Жиженгни 6:4, 6:3 ҳисобларида мағлуб этди ва чорак финалга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жўрабек Каримов мусобақанинг иккинчи ракеткасини мағлуб этганди.











