Қонунчиликка мувофиқ ҳокимликлар аҳолини сув билан таъминлаш бўйича аниқ тадбирларни амалга ошириши лозим, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Хусусан, ҳокимликлар аҳолини марказлаштирилган коммунал сув тармоғи (водопровод) орқали сув билан таъминлаш имконияти бўлмаган ҳолатларда қуйидагиларни амалга оширишга мажбур:

ичимлик сувни локал сув таъминоти тизимларидан махсус автотранспорт билан етказиб бериш тартибини, аниқ муддатларини, миқдорини, пунктларини белгилаш (тасдиқлаш);

ҳар бир пунктга махсус автотранспорт ёрдамида ичимлик сувни етказиб берувчи масъул ташкилотни белгилаш;

локал сув таъминоти тизимларидан ва автотранспорт воситасида етказиб берилган ичимлик сув учун нархларни белгилаш.