Жаҳон | 16:21 / 23.08.2018
4905
1 дақиқада ўқилади

15 йил мобайнида Британияда аҳоли сонининг ўсиши мигрантлар ҳисобидан таъминланди

Фото: Toby Melville/Reuters

Сўнгги 15 йил ичида Буюк Британияда аҳоли сонининг 80 фоиздан кўпроққа ўсиши мигрантлар оқими билан боғлиқ бўлди, бундан янги тадқиқот натижалари дарак беряпти. Бу ҳақда Британиянинг Daily Telegraph газетаси Буюк Британиядаги Migration Watch UK мустақил тадқиқот марказининг ҳисоботига таянган ҳолда ёзмоқда.

Тадқиқот 2001 йилдан 2016 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Унинг кўрсатишича, аҳолининг ўсиши миграция билан боғлиқ бўлган. Газетанинг ёзишича, бу даврда Буюк Британияга 3,1 миллион мигрант келган.

Шу билан бирга, 2,5 миллион бола чет элда туғилган ота ёки онага эга. 15 йил давомида Бирлашган Қиролликда яшовчи одамлар сони 59,1 миллиондан 65,7 миллион кишигача ошди.

Бундан ташқари, материалда таъкидланишича, сўнгги миллий статистик маълумотларга кўра, 2016 йилдан 2017 йилгача аҳоли сонининг 41 фоизга ўсиши табиий ўзгаришларга боғлиқ бўлди. Яна 59% эса халқаро миграция жараёнларига алоқадор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид