
Дубайдаги «Бурж-Халифа», Бурж ал-Араб, Жумайра Бич Резиденс ва бошқа осмонўпар иморатлар тез орада ҳеч кимни ҳайратга солмай қўяди. Чунки шайхлар янги "Дубай-сквер" лойиҳасига икки миллиард доллар сарфлашмоқчи.


Дубай-крик-Харбор туманидаги мега савдо маркази 8 миллион квадрат фут савдо майдони билан мақтаниши мумкин бўлади, у Dubai Mall савдо марказидан икки баробар каттадир.
Биринчи қаватда машҳур шахсларнинг чиқишлари, концерт ва театр томошалари бўлиб ўтади, тадбирлар 3D-проекцияси билан безатилади. Бу ерда шунингдек кинотеатр, аквапарк, спорт майдони ва супермаркет ҳам жойлашади.


Экспертларнинг фикрларига кўра, янги савдо марказининг келажаги бор. Чунки 2020 йилда БАА пойтахтида EXPO-2020 бутунжаҳон кўргазмаси бўлиб ўтади.
















