Технология | 01:13 / 23.08.2018
8591
2 дақиқада ўқилади

“Сузуки” дунёдаги энг сердаромад автомобил маркасига айланди

Фото: motor.ru

Жорий йилнинг 2-чорагида “Сузуки” компанияси дунёдаги энг сердаромад автомобил маркаси бўлди. Компания бу борада 1-чоракдаги етакчи BMW’ни ортда қолдирди. 

Manager Magazin нашрининг маълум қилишича, япон маркасининг маржиналлиги 11,8 фоизни ташкил қилган. Яъни компания автомобиллар савдосидан олган ҳар 100 евродан 11,8 евро операцион даромад олган. 

2-ўринни BMW эгаллаган. Унинг маржиналлиги 11,4 фоизни ташкил қилган. Йил бошида 3-ўринни эгаллаган Daimler концерни 6-ўринга тушиб кетган (маржиналлик 6,5 фоиз).

Икки чорак бўйича умумий кўрсаткичлар олинадиган бўлса, BMW энг сердаромад автомобилсозлик компанияси бўлиб қолмоқда.

Forbes рейтингига кўра энг қимматбаҳо автомобил бренди Toyota ҳисобланади. Унинг қиймати 44,7 млрд долларни ташкил қилади. “Мерседес” ва BMW мос равишда 2- ва 3-ўринларни эгалламоқда (34,4 ва 31,4 млрд доллар).   

Дунёда умумий савдолар бўйича Volkswagen етакчи ҳисобланади, энг катта умумий даромадга Toyota эга.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид