Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя сўзларига кўра, Сурияда ИШИД гуруҳи террорчиларининг ўрнига «Ал-Қоида» жангарилари келиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Бундай баёнот доимий вакили томонидан Хавфсизлик кенгаши йиғилишида берилди.
«Мавжуд маълумотларга кўра, айнан «Ал-Қоида» ва унинг иттифоқчиларига ИШИД мағлубиятга учрагани сари Суриядаги можарони тинч йўл билан ҳал этишга қарши ташаббус ўтиши мумкин», - дейди Небензя.
Унинг сўзларига кўра, ИШИД фаоллигининг пасайиши «Ал-Қоида» жангариларига янада фаолроқ бўлишга имкон берди. Небензянинг билдиришича, ҳар ойда гуруҳ 20-40 млн доллар атрофида молиялаштириш олади.
Доимий вакилнинг хулоса қилишича, террорчилик гуруҳларини фақат «чинакам жамоавий асосда тугатиш» мумкин деган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг маслаҳатчиси Сурия масаласида Россияга босим ўтказиш усули ҳақида маълум қилганди.

















