Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 24 август куни Туркманбоши шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари у ерда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.
Аввалроқ, Оролни қутқариш Халқаро жамғармасининг саммити олдидан Туркманбоши шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг экологияни муҳофаза қилувчи ташкилотлари билан йиғилиш бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026