Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йилнинг 7 ойида 77 нафар шахс оқланган
2018 йил 24 август куни Тергов департаментида Олий суд, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг тергов тизимлари ходимлари билан видеоконференцалоқа ёрдамида ўтказилган йиғилишда суд-ҳуқуқ тизимидаги устувор вазифаларга яна бир бор тўхталиб ўтилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Тергов бўлинмалари томонидан айблов хулосалари билан судларга юборилган ҳамда суд муҳокамаси натижасига кўра оқлов ҳукми чиқарилган жиноят ишлари юзасидан тергов даврида йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди.
Таҳлил натижаларига кўра, 2018 йилнинг 7 ойида 68 та жиноят иши бўйича 77 нафар шахс оқланган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 14 нафарни ташкил этган.
Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилиб, Бош прокуратура, Олий суд ва Тергов департаменти вакиллари томонидан келгусида тергов сифатини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.
Бунда асосий эътибор жиноят ишларини сонига эмас, балки сифатига қаратилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахсни жавобгарликка тортилмаслиги устувор вазифа этиб белгиланди.
Мавзуга оид
11:52
Сурхондарёда ноҳақ айбланганини айтган ёлғиз онанинг иши кассацияда ўзгартирилди
14:19 / 27.02.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланиш билан боғлиқ ишда 11 киши судланмоқда
12:20 / 27.02.2026
ЙПХдан қочган BMW'лар иши: прокуратура суд қарорига протест киритди
13:43 / 25.02.2026