Жаҳон | 16:07 / 27.08.2018
5211
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Руминиядаги авиабазани яхшилайди. Бунга 40 млн доллар сарфланади

Фото: AP /Vadim Ghirda

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Руминиядаги авиабазасини яхшилаш учун қарийб 40 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Defense News нашри хабар қилди.

Хусусан, гап Руминиянинг Кимпия-Турзи 71-авиабазаси ҳақида бормоқда. Қўшма Штатлар ҳарбий-ҳаво кучлари авиабазани янада кўпроқ самолётлар, қўшимча ёнилғи ва қуролларни сақлаш имкониятини кенгайтириш мақсадида такомиллаштирмоқчи.

АҚШнинг Европадаги ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал Тод Уолтерснинг айтишича, авиабазанинг такомиллаштирилиши тайёргарликнинг яхшиланишини англатади.

Нашрнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари F-15 ва A-10 қирувчиларини ушбу ҳарбий базада вақтинчалик жойлаштирган.

Материалда айтилишича, базага ҳомийлик қилиш АҚШ Мудофаа вазирлигининг «Россия тажовузкорлигини» тийиб туриш учун махсус мўлжалланган маблағлари ҳисобидан таъминланади.

Ушбу маблағдан деярли 25 миллион доллар инфратузилма учун турли хил миссиялар ва парвозларни амалга ошириш учун сарфланади, дея қайд этади Defense News.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда «алдамчи ракета» синовдан ўтказилгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид