Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини таъмирлаш ва давлат қиёсловидан ўтказиш сарф-харажатлари ҳисобга олиш прибори мулкдори томонидан қопланади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.

Бунда ҳисобга олиш прибори истеъмолчи томонидан сотиб олиниб ўрнатилган бўлса, унинг мулкдори истеъмолчи бўлади, акс ҳолда у газ таъминоти ташкилотига тегишли бўлади.

Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини давлат қиёсловидан ўтказиш метрология хизмати органлари томонидан амалга оширилади.