Спорт | 13:05 / 27.08.2018
8248
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Иқболжон Холдоров ҳам кейинги босқичда

Индонезияда XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзоси, -64 кг вазн тоифасида турнирга келган Иқболжон Холдоров нимчорак финал босқичи доирасида иорданиялик Алкасби Обадага қарши жанг ўтказди.

Жангда тўлиқ устунликка эришган ўзбекистонлик спортчи 5:0 (30:27, 30:27, 329:28, 29:28, 30:27) ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.

Унинг кейинги рақиби жанубий кореялик Лим Ҳюнсук бўлади.

Бундан аввалроқ -49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов чорак финалга чиққанди. У кейинги босқичда қирғизистонлик Мирлан Туркбай ўғли билан куч синашади.

Бугун нимчорак финал доирасида яна икки ўзбекистонлик боксчи ўз имкониятларини синовдан ўтказади. - 56 кг вазн тоифасида Миразиз Мирзаҳалилов иорданиялик Алвади Муҳаммад билан, -75 кг вазн тоифасидаги Исроил Мадримов мўғулистонлик Давасурен Даваням билан рингга чиқади.

Мавзуга оид