Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ЯИМ 153 трлн сўмни ташкил этди
Фото: KUN.UZ
Жорий йилнинг 27 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтгани, депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил I ярим йилликдаги ижроси якунларини кўриб чиқишгани хабар берилганди.
Жорий йилнинг I ярми якунига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулоти қарийб 153 триллион сўмни, бу борада ўсиш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 фоизни ташкил этди.
Шу билан бирга, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан саноат – 6,1 фоизга, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 2,7 фоизга, қурилиш – 9,7 фоизга, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 1,7 фоизга, бошқа хизматлар соҳаси – 5 фоизга ўсишига эришилди.
2018 йилнинг биринчи ярмида Давлат бюджети тасдиқланган параметрларга мувофиқ амалга оширилиб, 144,3 млрд. сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилиши таъминланган.
Ҳисобот даврида Давлат бюджети даромадлари 33 161,5 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47,7 фоиз ўсишига эришилган, белгиланган режа 4 863,7 млрд. сўмга ортиғи билан ёки 117,2 фоизга бажарилган.
Мавзуга оид
09:57 / 25.01.2026
Иқтисодиётда кутилмаган ўсиш ва пул ўтказмаларида янги қоидалар — ҳафта дайжести
21:00 / 11.01.2026
«Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш босқичи бошланди
14:24 / 08.01.2026
Ноқулай иқлим шароити учун устама: қайси ҳудудларда ва қанча?
14:47 / 30.12.2025