АҚШ ва Мексика савдо ҳақидаги келишувга эришди
АҚШ ва Мексика савдо ҳақидаги келишувга эришди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.
Трампнинг айтишича, янги битим тузилгандан кейин АҚШ, Канада ва Мексика ўртасида амал қилган Шимолий Америка эркин савдо ҳудуди (НАФТА) ҳақидаги келишув номи ўзгартирилади.
“Биз Мексика билан савдо битимидан кейин НАФТА номидан халос бўламиз”, деб айтган Трамп.
Шунингдек, Канада бош вазири Жастин Трюдо Трамп билан НАФТА бўйича музокаралар ўтказган.
“Бош вазир АҚШ президенти Трамп билан НАФТА бўйича сермазмун суҳбат ўтказди. Етакчилар Мексика билан эришилган келишувни қутлашган ва музокараларни муваффақиятли якунлаш мақсадида ўз вакилларининг жорий ҳафтада учрашишларини сабрсизлик билан кутишмоқда”, деб айтилган Канада томони берган баёнотда.
Мексика ва АҚШ ўртасида эришилган келишув ортида 27 август куни АҚШ фонд индекслари рекордларни янгилаган. Мексика песоси доллар билан бирга ривожланаётган давлатлар валюталари орасида энг юқори суръатлар билан қимматлашмоқда. Песонинг курси 1,4 фоизга, яъни бир долларга 18,64 песогача ошган.
АҚШ, Мексика ва Канада ўртасидаги савдо кўлами йилига 1 трлн доллардан ошади. Савдо муносабатларининг асосий ҳажми НАФТА таъсири остига тушади. Трампнинг фикрича, ҳозирги кўринишдаги НАФТА келишуви АҚШга фойдасиздир.
Айни вақтда НАФТА дунёдаги энг йирик минтақавий эркин савдо ҳудуди ҳисобланади. У АҚШ иқтисодиётининг турли соҳаларида савдо тўсиқларини камайтириш мақсадида 1994 йилда ташкил этилган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
00:30
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
22:03 / 12.11.2024