Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда маҳкама матбуот хизмати.
Унда фуқаролар А. ва Б. фуқаролар Ш. ва М.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали давлат божхона қўмитаси Фарғона вилояти бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига улардан фирибгарлик йўли билан 4800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан А. ва Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

















