Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида президентнинг “2019 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимликларининг бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликлари билан “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи дон корхоналари ўртасида дон сотиш ва олиш бўйича контрактация шартномаларини тузиш таклифларига розилик берилиши режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компаниясига:

2019 йил ҳосили учун экиладиган кузги бошоқли дон экинлари уруғларини етарли миқдорда нав ва авлодлар бўйича тозалаш, саралаш, дорилаш, қоплаш ва сертификатлаштириш;

суғориладиган майдонларда асосан биринчи ва иккинчи репродукцияли ва лалми майдонларда учинчи репродукциядан паст бўлмаган уруғлик донни экиш учун ишлатиш;

бошоқли дон экинларини етиштирувчилар томонидан ғалла навларини жойлаштириш бўйича тасдиқланган қарорнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш топширилади.

Бунда Республика ҳудудида экиш учун тавсия этилмаган ғалла навларини экмаслик ҳамда тозаланмаган, сараланмаган, дориланмаган уруғлик донни ва уруғлик учун товар дони ишлатишга йўл қўйилмайди.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти, “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

2019 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари экиладиган майдонларга бериладиган 40 минг тонна фосфорли ва 10 минг тонна калийли (соф ҳолда) минерал ўғитларни жорий йилнинг 20 сентябригача жойларга етказиб берилишини;

2019 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун талаб этиладиган ёқилғи мойлаш маҳсулотларини етказиб берилишини таъминлайди.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда: