Жаҳон | 11:24 / 28.08.2018
14681
2 дақиқада ўқилади

Маккейннинг видолашув мактуби эълон қилинди

Фото: Getty Images

Сенатор Жон Маккейннинг собиқ маслаҳатчиси ва дўсти Рик Дэвис америкалик сиёсатчининг халққа видолашув мактубини эълон қилди. Мактубнинг тўла матни NBC News томонидан келтирилган.

«Биз ўзида нафрат, ҳақорат ва ер шарининг барча бурчакларида зўравонликка эга бўлган ибтидоий рақобатни ватанпарварлик билан чалкаштириб, ўз буюклигимизни йўқотмоқдамиз. Биз деворлар орқасида яшириниб, уни кучсизлантирмоқдамиз. Аксинча, уларни йўқ қилиш керак. Бунда ўзимизнинг идеалларимиз кучига шубҳа қилишимиз ва у ҳар доим бўлиб келган ўзгаришлар буюк кучи бўлишига ишонмаслигимиз сабабдир», - дейилади мактубда. 

Сенатор америкаликларни мамлакат олдида турган қийинчиликлар туфайли умидсизликка тушмасликка ва Қўшма Штатларнинг буюк келажагига ишонишга чақирди. Маккейннинг ўз мактубида таъкидлашича, қилган хатоларидан афсусда, бироқ, мамлакатга бўлган муҳаббати улардан устун келишига умид қилади.

Сиёсатчининг қўшимча қилишича, ҳаётининг бир кунини ҳам бошқа биров ҳаётининг энг яхши кунига алмаштирмайди. «Америкаликлар ҳеч қачон тарк этмайди. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз, тарихдан яширинмаймиз. Биз тарихни яратмоқдамиз. Алвидо, америкаликлар, Яратганнинг ўзи сизларни ва Американи асрасин», - дейилади мактубда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маккейн Буш ва Обамага ўз дафн маросими бўйича илтимос билан чиққани маълум бўлганди. 

Мавзуга оид