Россиялик мухолифатчи Путиннинг ворисини маълум қилди ва «жуда кўп қон» ҳақида гапирди
Россиялик мухолифатчи, ёзувчи Эдуард Лимонов журналист Юрий Дудга берган интервьюсида Россия давлатининг келажаги ҳақида ўз фикрини билдирди. Дастур YouTube’даги «вДудь» каналида сешанба, 28 август куни эълон қилинди.
Ёзувчининг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг аниқ вориси йўқ. "Эҳтимол, улар энг кам қаршилик кўрсатиш йўлидан боришади: яъни садоқатли ва синовдан ўтган бош вазир Дмитрий Медведев, ёки Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко бор», - деди у.
Интервью охирида Лимонов «50 йилдан кейин Россия билан нима бўлади», деган саволга жавоб берди. У «жуда оғир» ва «жуда кўп қон» бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Июнь ойида Россиянинг «Биринчи канал»и «Познер» дастурини эфирдан олиб ташлагани маълум бўлганди. Унда Лимонов билан суҳбат бўлган.
Апрель ойида Лимонов Россиянинг қулаши учун асосий шартни маълум қилди. «Россия йўқолмайди, чунки рус халқи Европадаги энг йиригидир. Мамлакатнинг фақат Европадаги қисмида 118 миллион фуқароси бор. Қаерга ҳам борардик? Агар бизни қандайдир ўта қаттиқ геноцидга йўлиқтиришса, ўшандагина биз йўқ бўлиб кетамиз», - дея маълум қилганди Лимонов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Times нашри юлдузлар Путинга ёрдам бераётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:43
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024