“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида транспорт кодексини ишлаб чиқиш зарурати ҳақида петиция пайдо бўлди.
Қайд этилишича, бугунги кунда транспорт соҳасини тартибга солишга оид 700дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд.
“Ушбу ҳужжатларни жамлаб, ягона транспорт кодексини ишлаб чиқишни таклиф қиламан. Транспорт кодекси ишлаб чиқилса, ушбу соҳани тартибга солиш осонлашади”, - деб ёзади петиция муаллифи.
“Ўзбекистон Республикаси Транспорт кодексини ишлаб чиқиш ҳар жиҳатдан мақсадга мувофиқ”, - дейилади мурожаатда.











