Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Пентагоннинг Сурия бўйича янги режаларини маълум қилди
Фото: Yeni Safak
Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятидаги ҳарбий ассамблеянинг собиқ қўмондони Файз Ал-Асмарнинг маълум қилишича, Пентагон Сурия шимолида ҳаво мудофааси тизими жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Yeni Safak ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Америка томони Тал Байдор, Кобани ва Сарри туманларида 13та разведка тизими ҳамда учта модификацияланган радиолокацион тизимни ўрнатиб бўлган.
«АҚШнинг кейинги қадамига минтақада ракетага қарши мудофаа тизимини яратиш айланади», - дея айтиб ўтди Ал-Асмар.
Унинг қўшимча қилишича, бундай тизим Сурия ҳудудида «бетартибликни яратиш» бўйича АҚШ режасининг бир қисми бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия АҚШ зарбасига тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
21:40 / 23.02.2026
Эпштейн ўз архивларини олтита махфий омборда яширган – ОАВ
18:52 / 23.02.2026
Трампнинг икки эҳтимолий вориси айтилди
18:35 / 23.02.2026
Наркобароннинг ўлими: АҚШ разведка идоралари Мексика хавфсизлик кучларига кўмак берган
14:32 / 23.02.2026