Бугун, 29 август куни Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзоси, Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов турнир ярим финалга йўл олди.
У чорак финалда қирғизистонлик Мирлан Туркбай улуни 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 30:27) ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди унинг финал йўлланмаси учун рақиби хитойлик Ву Жонглин бўлади.



Бугун яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчи, -56 кг вазн тоифасида Миразиз Мирзаҳалилов (16:15), -64 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров (12:30) ва -75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов (17:15) ҳам чорак финал жангларида рингга чиқади.
28 август куни ўтказилган баҳсларда Ўзбекистон бокс жамоасининг уч вакили Жасур Латипов (-52 кг), Шунқор Абдурасулов (-60 кг) ва Бобоусмон Батуров (-69 кг) ўз жангларида ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари ярим финалига чиққанди.
Ярим финал жанглари 31 август кунига белгиланган.














